Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлисида Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Сенаторлар томонидан Шуҳрат Муҳаммадович Маҳмудов, Рустам Раҳмонович Ҳайдаров ва Джамол Жаҳонович Чориев 10 йил муддатга Олий суднинг судьяси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, Олий суднинг айрим судьялари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимларидан озод этилди.