Олий судда нафақа ёшидаги етти нафар ходим ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Ариза билан мурожаат қилган ходимларнинг тўрт нафари Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасидан, уч нафари эса бошқа бошқарма ва бўлимларда ишлаган. Шу муносабат билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, турли бошқарма ва бўлимларда ҳар хил лавозимларда (судьялар эмас) ишлаган 11 нафар ходим судья бўлиш истагида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, Судьялар олий мактабига ўқишга қабул қилинди.

Ҳозирда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларини ёш ва малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрилаётганлиги маълум қилинди.

Маълумот учун, қонунда белгиланганидек, судьяларни сайлаш (тайинлаш) ва уларнинг ваколатини тугатиш масаласи Олий суд ваколатига кирмайди.