3 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди Effect.uz сайтининг собиқ бир ва ҳозирги икки нафар журналистига нисбатан очилган жиноят ишини кўриб чиқди, деб хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.

Апрель ойида нашр мухбирлари қидирувга берилгани va улар сиртдан ҳибсга олингани, улар ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш va терговга ёки суд ишларининг ҳал қилинишига халақит берганликда сиртдан айблангани ҳақида ёзган эдик.

Нима содир бўлди?

Январь ойида нашр жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди биносидан мухбирлар Элёрбек Таджибаев, Акбар Нуримбетов va Хамиджон Аҳмедов иштирокидаги иккита видеони эълон қилган эди. Дастлабки икки мухбир суд раиси Одил Бегимқулов билан зиддиятга киришиб, бошқа даъвогарлар билан биргаликда унинг кабинетига суд мажлисидан олдин киришган. Ўша мажлисда катта миқдордаги фирибгарликда айбланган Икром Худояровга нисбатан ҳукм чиқарилиши керак бўлган.

Олий суднинг сўнгги маълумотларига кўра, жиноий иш бўйича тўрт кишига нисбатан айблов эълон қилинган:

  • Э. Таджибаев (1990 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлаган, ҳозирда Taftish.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди);
  • А. Нуримбетов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди);
  • Х. Ахмедов (1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди);
  • Г. Худоярова (1977 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, якка тартибдаги тадбиркор).

Э. Таджибаев Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди va 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди. Э. Таджибаев Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми va 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

А. Нуримбетов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди va 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди. А. Нуримбетов Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми va 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) асосан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Х. Ахмедов Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди. Х. Ахмедов Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми va 236-моддаси (Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Г. Худоярова Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб эътироф этилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (Реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди. Г. Худоярова Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.