Жиззах вилоятида Россиянинг энг қадимги университетларидан бири — Қозон федерал университетининг филиали очилади. Тегишли битим душанба куни Қозонда, Ўзбекистон делегациясининг ташриф чоғида имзоланди. Мазкур университетда ҳозирги кунга келиб, 300 та йўналиш бўйича таълим берилади.
Жиззахда кучли шамол кўп қаватли уйларнинг томини учириб юборди. Томларнинг ерга тушиши оқибатида иккита машинага зарар етди. Навоийнинг Учқудуд туманидаги бир нечта маҳаллаларда ҳам кўп қаватли уйлар зарар кўрди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.
ДХХ ва прокуратура ходимлари Жиззах шаҳар молия бўлими бошлиғи, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Ойбек Нурматовни қўлга олишди. У шаҳардаги ижтимой соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ўтказиладиган тендер савдоларини олиб бериш эвазига тадбиркордан 2000 доллар талаб қилгани айтилмоқда.
Президент фармони билан «Зомин» туристик-рекреацион зона ва умуммавсумий курорт ташкил этилади. Ҳудудда электромобиллар учун қувватлаш станциялари, вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари, спортнинг экстремал турлари учун шароит яратилиши режа қилинган.
Бухоро ва Жиззах нефть базаларида молиявий интизом бузилганлиги — камомад ва ходимларга асоссиз тўловлар, шунингдек, дебиторлик қарзлари (33 млрд ва 35 млрд сўмдан ортиқ) аниқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлиб, улар натижасида йилига 25 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши айтилди.
Жиззах вилоятида яширин тарзда олтин қазиб олмоқчи бўлган 4 фуқарони тош остида қолди. 2 нафари чуқурдан чиқа олмай вафот этди, қолган икки фуқаро оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов, тендер комиссияси мансабдорлари ва қурилиш компаниялари раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланмоқда.
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосарлар номзодлари маъқулланди.
Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Агробанк» вилоят бошқармаси бошлиғи Зафаробод ва Мирзачўл туманларига ҳокимликка тайинланди. Эски ҳокимларнинг бошқа ишга ўтгани хабар қилинди.
Қурилиш вазири Ботир Зокиров Жиззахда қулаган 6 қаватли уй масаласида маълумот бера туриб, «Тўғридан-тўғри коррупцион схема», — дея таъкидлади. У шунингдек, қулаган бинонинг орқасидаги объект ҳам омонат турганини, уни бузишга эса катта маблағ зарурлигини қайд этди. Жиззах вилояти ҳокими эса бинони бузиш харажатларини тадбиркорга тўлаттиришини айтган.
«Баракали қоракўл чорвадор» фермер хўжалиги раҳбари Жиззахда қулаб тушган 6 қаватли уйнинг эгаси эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. «Қурилиш қилолмайман, деб кўчмас мулкни сотганман. Мен уни бегоналаштирдим, кейин умуман аралашмадим», — деди фермер.
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўриш билан бошлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Депутат Дониёр Ғаниев Андижон ва Жиззах вилоятларида давлат харидларидаги «таниш-билишчилик» аслида янгилик эмаслиги, бу икки ҳолат «айсберг»нинг учи эканлиги ҳамда қонунчиликда давлат харидлари соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарлик йўқлигини таъкидлади.
Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати»дан 292,1 млрд сўмлик давлат буюртмаларини Qurilish Ta’minoti, J-Quruvchi и Abduvohid Qurilish Ta’mir компаниялари қўлга киритган. Ушбу компаниялар асосчилари вилоят ҳокими ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга алоқадор бўлиши мумкин.
Зарбдор тумани ҳокимлигида маҳалла ишлари бўйича ҳоким ўринбосарига автомобиль етишмаган. Кейин туман раҳбари биринчи ўринбосарига ўзининг Captiva автомашинасини берган ва ўз навбатида у Lacetti русумли хизмат автомобилини ҳокимнинг маҳалла ишлари бўйича ўринбосарига топширган. Ҳокимнинг ўзи учун эса 370 млн сўм эвазига Trailblazer сотиб олинган.
Жиззах вилоятида 9-синф ўқувчисининг дарс вақтида тўсатдан вафот этгани бўйича терговга қадар текширув бошланди. Дастлабки маълумотга кўра, қизнинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келгани сабаб бўлган.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланишининг биринчи кунида, 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Ҳолат сабаби ҳозирча номаълум.
Шароф Рашидов тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Хуршид Алимардонов Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг