1 июнь республикамизнинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида18−23 м/с тезликда кучли шамол эсди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ҳодиса оқибатида айрим аҳоли яшаш хонадонлари ва транспорт воситаларига зарар етган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, кучли шамол оқибатида Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган 1-кўп қаватли уйнинг 300 кв. метр майдондаги томёпмаси қулаб тушди. Ҳодисада, шу уй олдида бўлган Lacetti ва Cobalt русумли автомобилларга техник зарар етган.

Шунингдек, Навоий вилояти Учқудуқ тумани Йўлчилар ОФЙ, Дўстлик МФЙ, Айрим МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида ҳам шундай холатлар кузатилган. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

«Ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида 2 та махсус техника ва 16 нафар қуқтарувчи жалб этилган. Айни вақтда воқеа жойида зарурий тадбирлар амалга оширилиб, ишлар давом этмоқда», — дейилади хабарда.