Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида ўзига янги ўринбосарлар номзодларини таклиф қилди ва таклиф депутатлар томонидан маъқулланди, дея хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фориш тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Мустанов Абдивали Саидович Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тавсия этилди.


Қурилиш вазирлиги Пудрат ва махсус монтаж ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Назаров Бахром Амонович Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.


Абдивали Мустанов бугун Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Унинг ўрнига Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Матиев Икром Синдорович Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди.