16 сентябрь куни Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Арнасой туманига Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич янги ҳоким сифатида таништирилди, дея хабар вилди Жиззах вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Йиғилишда Арнасой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич лавозимидан озод этилди.

Алимардонов Хуршид. Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Алимарданов Хуршид 1979 йилда Бахмал туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У 2019 йилдан буён Шароф Рашидов тумани прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Туманнинг аввалги раҳбари Жамолиддин Бердибоев Арнасой туманига 2018 йилнинг апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманларига ҳам янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди.