«ақш» тегли мақолалар


АҚШда қайта ишлатиладиган ниқоблар яратилди
23 июл 2020, 11:21

АҚШда қайта ишлатиладиган ниқоблар яратилди

Массачусетс технология институти муҳандислари қайта ишлатиш мумкин бўлган, арзон ва N95 респиратори билан бир хил ҳимоя қиладиган силикон ниқоб ишлаб чиқишди.

Хитой АҚШнинг Гонконг тўғрисидаги қонунга қарши санкцияларига жавоб қайтаради
15 июл 2020, 15:53

Хитой АҚШнинг Гонконг тўғрисидаги қонунга қарши санкцияларига жавоб қайтаради

Дональд Трамп Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда қатнашган компаниялар ва шахсларга нисбатан чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шундан сўнг Хитой АҚШга қарши жавоб санкцияларини қўллаши мумкинлиги билан огоҳлантирди.

АҚШда онлайн таълим олаётган чет эллик талабалар депорт қилинмайдиган бўлди
15 июл 2020, 13:22

АҚШда онлайн таълим олаётган чет эллик талабалар депорт қилинмайдиган бўлди

АҚШ ҳукумати пандемия сабабли онлайн таълимга ўтган чет эллик талабалар учун визаларни бекор қилиш режаларидан воз кечди. Олдинроқ, Гарвард университети ва Массачусетс технология институти, шунингдек 17 штат ва Колумбия округи расмийлари Трамп маъмуриятининг ушбу қарори бўйича судга мурожаат қилишган эди.

АҚШда 17 йил ичида илк бор федерал жиноятларда айбланган маҳкум қатл этилди
14 июл 2020, 19:51

АҚШда 17 йил ичида илк бор федерал жиноятларда айбланган маҳкум қатл этилди

АҚШда сўнгги 17 йил ичида илк бор федерал даражадаги жиноятда айбланган маҳкум қатл этилди. Уч кишилик оилани ўлдирганликда айбланган 47 ёшли маҳкумнинг танасига ўлим инъекцияси юборилди. Мамлакатда июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.

Дунёда коронавирус бўйича кунлик рекорд янгиланди — 230 мингдан ортиқ
13 июл 2020, 18:37

Дунёда коронавирус бўйича кунлик рекорд янгиланди — 230 мингдан ортиқ

ЖССТ коронавирус инфекциясининг кунлик тасдиқланиш ҳолати яна рекорд даражада ошганини маълум қилди — кунига 230 мингдан ортиқроқ. Дунё бўйича умумий қайд этилган касаллик ҳолатлари 12,93 млн, вафот этганлар сони эса 570 мингдан ошди.

АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистондаги базада заҳарлангани ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор қилинди
10 июл 2020, 16:15

АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистондаги базада заҳарлангани ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор қилинди

2001−2004 йиллар мобайнида Қарши-Хонобод базасида бўлган Америкалик ҳарбийлар заҳарли моддалар ва радиация таъсирига учраган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор этилди. Маълумотга кўра, ҳарбийларнинг базага жойлаштирилишидан олдин ушбу ҳудудда Собиқ Иттифоқ ракеталари йўқ қилинган.

USAID Ўзбекистонда 18,9 миллион долларлик агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини бошлади
9 июл 2020, 20:14

USAID Ўзбекистонда 18,9 миллион долларлик агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини бошлади

USAID Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини ишга туширмоқда, бу қўшимча қиймат ишлаб чиқарадиган тармоқлар сонини кўпайтириш ҳамда мазкур жараёнга ёшлар ва аёлларни жалб қилишга ёрдам беради. Лойиҳа 18,9 миллион долларга баҳоланмоқда.

АҚШ айрим чет эллик талабаларига виза чекловларини жорий этди
7 июл 2020, 13:29

АҚШ айрим чет эллик талабаларига виза чекловларини жорий этди

АҚШ ҳукумати 2020 йил кузги семестрда тўлиқ онлайн бўлган ўқув муассасалари ва дастурларга қабул қилинган F-1 ва М-1 визасига номзод талабаларга виза беришни вақтинчалик тўхтатди. Ҳозирда АҚШда бундай дастурларда таълим олаётган талабалар мамлакатни тарк этишлари ёки қонуний мақомда қолиш учун юзма-юз ўқитиладиган ўқув муассасасига ўтиш каби бошқа чораларни кўришлари керак бўлади.

АҚШ ташкилотлари Ўзбекистонга 600 минг доллар миқдорида ёрдам тақдим этди
3 июл 2020, 12:54

АҚШ ташкилотлари Ўзбекистонга 600 минг доллар миқдорида ёрдам тақдим этди

Project Hope ижтимоий ёрдам ташкилоти Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, коронавирусни аниқлаш тестлари ва 600 минг долларлик миқдорда тиббиёт жиҳозлари юборди.

«Марказий Осиё — АҚШ» (C5+1) видеоконференцияси бўлиб ўтди
1 июл 2020, 11:13

«Марказий Осиё — АҚШ» (C5+1) видеоконференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Марказий Осиё — АҚШ» («C5+1») видеоконференциясида иштирок этди. Тадбирда иштирокчилар томонидан бир қатор минтақавий масалалар муҳокама қилинди ва алоҳида урғу Марказий Осиёнинг экологик аҳволини яхшилашга берилди.

«Трампни Путин билан бирга бир қолдириш мумкин эмас эди» — АҚШ президентининг собиқ маслаҳатчиси
26 июн 2020, 16:41

«Трампни Путин билан бирга бир қолдириш мумкин эмас эди» — АҚШ президентининг собиқ маслаҳатчиси

Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Оқ уйда ишлаган даври ҳақида китоб чоп этди. АҚШ президенти ва администрациясининг қаттиқ эътирозига сабаб бўлган мемуарда Трампнинг Россия ва Путинга бўлган муносабатлари, Шимолий Корея билан музокаралар, Украинадаги вазият ва бошқа масалалар тўғрисида Болтоннинг хотиралари берилган. «Газета.uz» ушбу китобда келтирилган асосий фикрларни тақдим этади.

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонда одам савдоси масаласида амалга оширилган чораларни ижобий баҳолади
26 июн 2020, 12:02

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонда одам савдоси масаласида амалга оширилган чораларни ижобий баҳолади

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда одам савдосига қарши амалга оширилган чораларни ижобий баҳолади. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг бу борадаги сезиларли саъй-ҳаракатлари Марказий Осиё минтақаси учун янги стандартлар яратмоқда.

АҚШ чет элликларга иш визаларини беришни йил охиригача тўхтатди
23 июн 2020, 11:05

АҚШ чет элликларга иш визаларини беришни йил охиригача тўхтатди

АҚШ президенти Дональд Трамп йил охиригача чет эллик мутахассислар ва мавсумий ишчилар учун иш визаларини беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Трамп пандемия даврида устувор ўринда америкаликларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу қарорни қабул қилган.

Трамп Хитой мансабдорларига қарши санкция қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
18 июн 2020, 16:30

Трамп Хитой мансабдорларига қарши санкция қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчилик гуруҳларга нисбатан тазйиқ ўтказган мансабдор шахсларга нисбатан санкция қўллаш борасидаги қонунни имзолади.

АҚШ: Ўзбекистондаги молиявий шаффофлик минимал талабларга жавоб бермайди
17 июн 2020, 13:00

АҚШ: Ўзбекистондаги молиявий шаффофлик минимал талабларга жавоб бермайди

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон молиявий шаффофлигини таъминлашда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилганига қарамай, ҳалигача бу соҳа минимал талабларга жавоб бермайди дея баҳолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг