АҚШ ҳукумати ўзининг молиявий шаффофлик тўғрисидаги янги ҳисоботида Ўзбекистон молиявий шаффофликнинг минимал талабларига жавоб бермаслигини айтиб ўтди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон молиявий шаффофлигини таъминлашда сезиларли даражада ижобий ўзгаришлар амалга оширилган. Бунда, ҳисобот даврида ҳукумат ижро этувчи бюджет таклифини тақдим этган, қабул қилинган бюджет ва йил якунлари бўйича ҳисобот кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилингани ва енгиллик учун Интернетга жойлаштирилгани қайд этилган.

Шунга қарамай, 2019 йил давомида мамлакат молиявий шаффофликка қўйилган минимал талабларига жавоб бермади, дейилади хабарда. Қарз мажбуриятлари, шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган шартли ва давлат корхоналари қарзи тўғрисидаги маълумотлар ва бюджет ҳужжатларида вазирликнинг харажатлари тўғрисида батафсил маълумотлар ёки давлат корхоналарига ажратилган маблағлар ёки уларнинг даромадлари тўғрисида маълумотлар ҳаммага очиқ бўлмагани таъкидланган.

Шунингдек, ҳисоботда муайян даврда мамлакатнинг табиий ресурслардан тушадиган даромадлар ва ҳукуматнинг бюджетдан ташқари ҳисоблари тўғрисида тўлиқ маълумот мавжуд эмас эди. Ҳисоботда давлат томонидан табиий ресурсларни қазиб олиш тўғрисидаги шартномалар ёки лицензияларни бериш мезонлари ва тартиблари қонунларда, низомларда ёки бошқа расмий ҳужжатларда белгиланмаган ва амалда ҳукумат қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилган-қилинмаганлигини текшириш имконияти бўлмагани маълум қилинган.

АҚШ Давлат департаменти ушбу муаммо ва нуқсонларни бартараф этиш ва молиявий шаффофликни янада ривожлантириш учун Ўзбекистонга қуйидагиларни амалга оширишни тавсия қилди:

  • қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка тақдим этиш (шу жумладан, вазирликларнинг харажатлари тўғрисида тўлиқ маълумот ва бюджет ҳужжатларида давлат корхоналарига ажратилган маблағлар ҳамда уларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни);
  • бюджет ҳужжатлари ишончлилигини кафолатлаш;
  • мақбул вақт оралиғида ҳукуматнинг ижро этган бюджетининг аудиторлик ҳисоботини тайёрлаш ва нашр этиш;
  • табиий бойликларни қазиб олиш учун лицензиялар бериш ва шартномаларни қонун ёки тартибга мувофиқ равишда мезонлари ва тартибларини аниқлаштириб, уларга амалда риоя этиш;
  • ва бундай тадбирлар амалга оширилиши бўйича асосий маълумотларни оммага тақдим этиш.

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги 2020 йил I чорак якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида тўлиқ маълумот тақдим этганди. Унда, давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари ва бошқа унга тааллуқли кўрсаткичлари жой олганди.

Шунингдек, вазирлик 2020 йил I чорак якунлари бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи ҳақида батафсил маълумот берганди.