13 июль куни АҚШда 2003 йилдан бери биринчи марта федерал жиноятлар учун судланган жиноятчи қатл этилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Индиана штатидаги қамоқхонада 47 ёшли Даниел Люис Лининг танасига ўлим инъекция юборилди. У 1999 йилда бир неча жиноятларда, жумладан, Арканзасда уч кишилик оилани ўлдирганликда айбланган эди.

Хабарда таъкидланишича, Ли ўта ўнг (ультра ўнг) гуруҳ аъзоси. Қатл бошланишидан олдин у: «Мен буни қилмаган эдим, сиз бегуноҳ одамни ўлдиряпсиз», — деган.

Июнь ойи ўрталарида АҚШ Адлия вазирлиги федерал жиноятлар (жумладан, гиёҳванд моддалар, қурол сотиш; одам ўғирлаш, болалар порнографияси) учун ўлим жазоси қайта тикланиши ҳақида эълон қилди. Июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.

2003 йилдан кейин АҚШда федерал жиноятларда айбланганлар учун қатл жазоси ўлим инъекцияларини қўллаш қоидаларига тўғри келмаслиги сабабли амалга оширилмаётган эди. Шундай бўлишига қарамасдан, федерал даражасидаги жиноятлар учун ўлим жазосига ҳукм қилиш давом эттирилган.

Ўлим жазоси АҚШнинг баъзи штатларида штат даражасидаги жиноятлар учун ҳам қўлланилади.