1 сентябрь куни соат 01:00 да номаълум шахс Бўстон тумани Гузар МФЙ А.Навоий кўчасида яшовчи 46 ёшли Д.Х. га тегишли бўлган ва унинг яшаш хонадони дарвозаси ёнида турган Nexia русумли автомашинасини олиб қочиб кетган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергво департаменти матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Шу куни соат 10:00 да олиб қочилган транспорт воситаси ЙТҲ содир қилган ҳолатда Бўстон тумани Наврўз МФЙ Нурафшон кўчаси ўрамидан оқиб ўтган Наврўз ариғидан топилган.


Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, мазкур жиноятни 24 ёшли О.Х., содир этганлиги аниқланиб, у жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.