9 январь куни Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг «Анжирзор» кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келган эди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, айни дақиқаларда таъмирлаш ва созлаш ишлари якунига етказилган.

Хабарга кўра, «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурига сув очиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудуд аҳолисига ичимлик суви 12 январь куни тушдан кейин меъёрида етказиб берилиши маълум қилинди.