5 февраль куни соат 14:30ларда, Андижон вилояти, Асака шаҳар, Беруний МФЙ, И.Бухорий кўчасида ҳайдовчи, Д.Б.(1968 й.т.) «MAN» юк автомобилида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганида йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, Ю.А. (1938 й.т.) ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Оқибатда пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этди.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан Асака шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.