Бош прокуратура матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлаганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берди.

Хабарда келтирилишича, 9 декабрь куни соат 01:00 ларда Андижон шаҳар Қўшариқ даҳасида жойлашган қўп қаватли уй хонадонида табиий газ тўпланиб қолиши ва ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши натижасида чақнаш келиб чиққан. Натижада яшаш уйининг тахминан 30 кв. метр қисми ёниб, зарарланган.

Шунингдек, чақнаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган уч фуқаро шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.