Ҳукумат қарори билан нотариусларнинг қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилиш, жумладан, режали, қисқа муддатли, камерал текширувлар ўтказиш тартиби белгиланди. Шу билан бирга, нотариуслар адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида «Сирли мижоз» тадбири ёрдамида текширилади.
Адлия вазирлиги «Газета.uz» ва бошқа тўртта онлайн ОАВлар билан меморандум имзолади. Ҳамкорлик ҳуқуқий маълумотларнинг тарқалишини кенгайтиришга қаратилган.
Идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартишлар киритилди. Эндиликда ҳужжатлар лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади, бир нечта идоралар фаолиятига тааллуқли НҲҲ лойиҳаси эса улар ўртасида ягона электрон тизим орқали келишилади.
Адлия вазирлиги «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Вазирлик аризалар ва илова ҳужжатлари тегишли қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганлигини таъкидлади. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг фуқаро имзоси талаб қилинса, «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси 9,8 минг имзо йиғган.
Рақамли ечимларни жорий этиш ҳисобига Адлия вазирлиги ўтган йили 100 тонна қоғозни иқтисод қилди. Лицензиялар ва рухсатномаларнинг махсус бланкаларда расмийлаштирилишидан воз кечилиши ва электрон ҳужжатлар беришга тўлиқ ўтилиши натижасида 1,5 млн доллардан зиёд маблағ иқтисод қилинди.
Бош прокуратура даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган андижонлик депутат Шуҳратбек Каримовнинг компанияси ҳаракатлари оқибатида бир нечта фуқароларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқлари бузилганини айтмоқда. Адлия вазирлиги «депутатни тинтув қилиш ва ўз ваколатларини амалга оширишга монелик қилиш ноқонуний» эканлигини таъкидлади. Вазирлик депутатлар дахлсизлигини бузганларга чора кўриш кераклигини таъкидлади.
Адлия вазирлиги «Бир қадам олдингами? Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини қандай баҳолаш мумкин» мақоласига ўз изоҳларини эълон қилди.
Адлия вазирлиги «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тақдим этди. «Давлат эҳтиёжлари» тушунчасидан воз кечиш, ер участкалари олиб қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатларнинг тугал рўйхати келтирилиб, жараёнларни мураккаблаштириш ва «мисли кўрилмаган шаффофлик стандартлари» ни ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Энергетика вазирлигининг тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиши учун бир марталик 14,7 млн сўмгача бўлган тўловни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишилмаганини маълум қилди. Лойиҳанинг дастлабки версиясида тўловлар камроқ миқдорда бўлган, қолаверса, унда маиший истеъмолчиларнинг ҳам тўлов қилиши назар тутилган эди.
Адлия вазирлиги мутахассиси қоидабузар ҳайдовчиларни тасвирга олиб, пул ишлаётганларни ватанни ҳам сотишга тайёрликда айблаган Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг мулоҳазаларига жавоб қайтарди. «Ҳуқуқбузарликнинг олдини олувчиларга „сотқин“ дея тамға босиладиган бўлса, мен уларга қарши „сотқин“ бўлишга тайёрман ва бундан ғурурланаман», — деди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шохидахон Юлдашева
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган ниқобли тартиб бекор қилинмаган. Карантинли шароитда ниқобсиз бўлганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солинади, деб огоҳлантирди Адлия вазирлиги матбуот котиби.
Адлия вазирлиги ННТлар соҳасидаги бюрократик муаммолар тўғрисида «Газета.uz»да эълон қилинган мақолага жавоб берди. Вазирликнинг фикрига кўра, ННТни рўйхатдан ўтказишни «рад этиш учун кўплаб сабаблар бўлиши мумкин» ва «уларнинг барчаси қонунчиликда қайд этилган».
Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ билан суҳбатда ННТларни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш бўйича саволларга жавоб берди. Колумнист Дилмурод Юсупов бу соҳада амалга оширилган ишлар ва бажарилмаган вазифаларни таҳлил қилади.
9 декабрь куни Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш каби чоралар қўллаш таклиф этилди.
4 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси» давлат рўйхатидан ўтказилди. Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ташаббусларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Фурқат Тожиев «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори лавозимига тайинланди.
ДХМ қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаётганини ўрганди. Мониторинг натижасида ушбу ҳужжатлар асосан соғлиқни сақлаш, ички ишлар органларига ишга кириш ҳамда кредит олиш учун учун сўралаётгани маълум бўлди.
Ўзбекистонда 1 октябрдан мобил телефон рақамини ўзгартирмасдан туриб бошқа компанияга ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун мобил алоқа оператори билан тегишли шартнома тузиш керак бўлади.
Ўзбекистонда биринчи марта аудиобук шаклига эга норматив ҳужжат тайёрланди. Адлия вазирининг буйруғи ҳисобланган ушбу ҳужжат нотариуслар фаолиятига тегишли бўлиб, уни республика ҳудудларидаги нотариусларга тарқатилиши маълум қилинди.
Йил якунига қадар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаси шакллантирилади. Бунинг учун республика бюджетидан 30 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг