Адлия вазирлиги «Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси доирасида қарийб 10 фоиз фермер хўжаликлари билан ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилмаганини аниқланди. Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон адлия вазири ҳамда вилоятлар адлия бошқармалари бошлиқларига фермерлар ва туман ҳокимлари ўртасида ижара шартномасини тузилишини таъминлаш вазифаси топширилди.
Президент қарори билан Актам Мухаммадиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистонда илк бор нотариал ҳаракат тўлиқ онлайн равишда амалга оширилди. Видеоконференцалоқа орқали вояга етмаган болани хорижга олиб чиқишга розилик аризаси расмийлаштирилди.
Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилган қонун лойиҳасига кўра, қарз суммаси чет эл валютасида белгиланганда шартнома ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши шарт бўлади. Вазирлик бу фуқаролар «ўзининг қонуний манфаатларини судда тўлиқ ҳимоя қилишига ҳуқуқий асос бўлади» деб ҳисобламоқда.
Адлия вазирлиги хотин-қизларни ҳимоя қилишни кучайтириш, жумладан уларни таъқиб қилиш, гап отиш, шахсий ҳаётига дахл қилувчи турли фото-видеоларни тарқатиш ҳолатлари учун жавобгарлик жорий этиш, шунингдек, хусусий сектор ҳисобига аёлларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар сонини оширишни таклиф қилди.
2017 йилдан бери адлия вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Акбар Ташкулов лавозимидан озод этилди. У Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Адлия вазирлиги бугун эълон қилинган қонунга тушунтириш берди. Унда айтилишича, ҳайдовчилар телефонда фақат bluetooth, қулоқчин ва бошқа гарнитуралар орқали гаплаша олади, лекин телефоннинг ўзидан фойдалана олмайди.
Адлия вазирлиги депутат Расул Кушербаевнинг валютани била туриб «қора бозор»дан айирбошлаганини амалдаги қонунларни бузишга қаратилган намойишкорона ҳаракат деб баҳолади. «Расул Кушербаевнинг шахсий ўрнак сифатида қонунларни бузиш орқали муаммони ҳал этиш усулини танлагани, шу орқали ҳуқуқий нигилизмни тарғиб қилишга олиб келаётганини оқлаб бўлмайди», — дейилади хабарда. Вазирлик ушбу муаммо мавжудлигини тан олган, бироқ уни биргаликда ҳал қилишга чорлаган.
Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги тизимидаги «Топилмалар столи» ни бекор қилиб, топилган нарсаларни қабул қилиш, сақлаш ва қайтариш функцияларини Давлат хизматлари агентлигига ўтказишни таклиф қилмоқда. Келгуси йилнинг март ойидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўқоткан ашёлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.
Президент фарзанд асраб олиш тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Унга кўра, ҳаётга, соғлиққа қарши, гиёҳвандлик ва бошқа жиноятларни қасддан содир этганлар бола асраб олиши мумкин эмас деб белгиланмоқда. Унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган ва жазо муддатини ўтаганларга эса фарзанд асраб олишга рухсат берилади. Қолаверса, фарзандликка олувчи ва олинувчи ёшидаги фарқ 15 ёшдан кам бўлмаслиги шарт.
Депутатлар давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандартини (байроғи) жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Улар сайланган президентга унинг қасамёдидан кейин топширилади.
Андижон тиббиёт институти ходимлари шанбалик учун маошидан пул ушлаб қолинишига ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги хабарлар институт томонидан «фейк хабар» дея айтилган эди. Вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳолат ўрганиш натижасида 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилди.
Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишда аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган — Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инновацион ривожланиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Давлат экология қўмитаси, 3 та агентлик ва 2 та инспекциянинг раҳбар ходимларини жаримага тортди. Қолаверса, давлат идораларнинг 38 нафар маъсул ходимига интизомий жазо қўлланилди.
Адлия вазирлиги коррупция ва очиқликни ўрганувчи биринчи нодавлат нотижорат ташкилот — «Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик» таҳлил марказини рўйхатдан ўтказди.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган. «Инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим», — дея таъкидлади вазирлик.
Фермер ва сотиб олувчи ташкилотлар, кластерлар ва етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларда йўл қўйилаётган хатолар, фермер хўжаликларининг 180 млрд сўмдан кўпроқ қарзга ботгани ва бошқалар — Адлия вазирлиги «Фермерга мадад» акцияси доирасида фермерлар манфаатларига энг кўп зарар етказаётган ҳолатларни ўрганмоқда. Вазирлик ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун бир қанча чораларни таклиф қилмоқда.
Адлия вазирлиги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш борасидаги барча маълумотлар жойлаштириладиган очиқ платформани ишга туширишни таклиф қилди. Унинг ёрдамида йўл инфратузилмасига йўналтирилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш ва йўллардаги носозликлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.
Янги қонун лойиҳасида Адлия вазирлиги паспорт тизими қоидаларини бузиш, ноқонуний валюта операциялари ва йўловчиларни лицензиясиз ташиш учун жарималарни сезиларли даражада камайтиришни таклиф қилмоқда.
Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга қулоқчин ва бошқа ускуналар орқали телефондан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Салонга монитор ўрнатганлик учун жаримани бекор қилиш ҳам таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспорт олиб юрмасдан автомобилдан фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган 18 млн сўмлик пойабзаллар тақдим этди. Адлия вазирлиги буни «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади. Шунингдек, Тошкент адлия бошқармаси пойтахтдаги давлат органларида давлат рамзларидан фойдаланишда 363 та қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаган. Натижада, 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг