Сешанба куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва «Газета.uz», шунингдек яна тўртта онлайн нашр (Daryo.uz, Kun.uz, Human.uz ва Bugun.uz) ҳуқуқий маълумотларни тарқатишда ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоладилар.

«Адлия вазирлиги эркин оммавий ахборот воситаларини қўллаб қувватлаган ҳолда ушбу соҳа вакиллари билан янада яқиндан ҳамкорлик ўрнатди», — дейилади вазирлик баёнотида.

Адлия вазирлигининг ушбу ташаббуси аҳолини ҳуқуқий маълумотлар билан қамраб олишни кенгайтириш ва унинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган.

Меморандум имзолаш маросимида иштирок этган Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икромов шерик сифатида танланган ОАВлар катта аудиторияга эга ва уларни ўқувчилар ҳурмат қилишларини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Музраф Икромов ҳар куни ушбу сайтларда янгиликлар билан танишади.

Унинг сўзларига кўра, Адлия вазирлиги сўнгги йилларда ҳуқуқий маълумотлар истеъмолчиларининг аудиториясини сезиларли даражада кўпайтирди. Янгиликлар ОАВлар, интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. «Шу билан бирга, қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни аҳолига, айниқса, чекка ҳудудларга тушунарли ва тезкор етказиш учун ҳали кўп иш қилиш керак», — деди у.