Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.
Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаётганига изоҳ берилди. Хусусан, айрим бандлар давлат манфаатлари ва хавфсизлигига алоқадор бўлгани учун ошкор қилинмаслиги айтилди.
«Махсус комиссиянинг тузилиши ва унинг ваколатлилиги борасида иккиланишга ўрин йўқ», — адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов махсус комиссиянинг тузилиши ва пандемия шароитида чекловлар киритиш бўйича қарорларни қабул қилиш ваколати мамлакат Конституцияси ва қонунчилигига тўла мос келишини маълум қилди.
Ўзбекистонда биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди. Мазкур ҳужжат соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган бўлиб, унга асосан тиббиёт ходимлари томонидан беморларга рецепт ёзишда дори воситаларининг савдо номини эмас, балки унинг таркибидаги таъсир қилувчи моддаларни ёзиш талаб этилади.
Ўзини ўзи банд қилувчиларни рўйхатга олиш осонлашади, кўп қаватли бино қурувчиларига божхона имтиёзлари берилади, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашиви мажбурий бўлади, ноширлик учун лицензия бекор қилинади — 1 июлдан кучга кирадиган ўзгаришлар.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг