Адлия вазирининг 5 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Фурқат Шомуродович Тожиев Адлия вазирлигининг «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот котиби.

Фурқат Тожиев 1986 йил туғилган, 2008 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2009 йилда вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида мутахассис лавозимидан бошлаган. 2011 йилдан 2020 йилга қадар Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Фурқат Тожиев 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.