Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасида Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлигига тегишли «топилмалар столи»ни тугатиш ҳамда йўқолган нарсаларни қабул қилиш функцияларини Давлат хизматлари агентлигига ўтказиш таклиф қилмоқда.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича хизмат қилади. Уларни қидириш бўйича аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилади.

Агентлик учун келаси йилнинг март ойига қадар «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизимини яратиш режалаштирилган. 2023 йилнинг 1 январига қадар у Ички ишлар вазирлигининг «Буюм» ахборот тизимига интеграция қилиниши керак.

«Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизимини йўлга қўйилгунга қадар Давлат хизматлари марказларида йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш бўйича хавфсизлик талабларига жавоб берадиган махсус хоналар (бурчаклар), темир сейфлар ва зарур моддий-техника воситалари, ахборот техникалари билан жиҳозланиши керак.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 18 ноябргача давом этади.