Пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўловларни ундирмайди. Бу ҳақда 19 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги Республика махсус комиссияси қарорига таяниб хабар қилди.

Мазкур қарор карантин даврида фақатгина банк пластик карталарига ўтказиш тартиби белгиланган инобатга олинган ҳолда қабул қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, май ойидан бошлаб пенсиялар, нафақа ва ойлик маошлар фақатгина банк карталарига ўтказиб берилади. Ушбу тартиб карантин даврида — эпидемиолгик вазият барқарорлашгунга қадар амалда бўлади. Пенсионерларга карталар уйларига қадар етказиб берилади.

Шунингдек, қарор билан барча ҳудудларга банкоматлар ўрнатилиб, улар нақд пуллар билан таъминланади.

Ўтган чоршанба куни Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов пенсионерлар банк карталаридан комиссион тўлоқларни камайтириш ёки бекор қилиш масаласи кўриб чиқилиши ҳақида маълум қилган эди.