Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилган навбатдаги матбуот эркинлиги рейтингида тўрт поғона юқорилаб, 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади. Мамлакатдаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ҳамон «мураккаб» сифатида баҳоланмоқда.

Ҳисобот муаллифлари мамлакатда илиқлик жараёни кечаётгани, бир қатор сайтларга (шу жумладан RSF сайтига — таҳр. мисоли) тақиқлар олиб ташланди, ОАВни рўйхатга олиш соддалаштирилди. Сиёсий тадбирларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш йўлга қўйилди, айрим журналистлар коррупция ва мажбурий меҳнат мавзуларини ёритишни бошлади.

«Шунга қарамай, энг юқори ҳокимиятни танқид қилиш ҳали ҳам мумкин эмас. Расмийлар оммавий ахборот воситаларини чеклайдиган зарур қонунчилик ислоҳотларини ўтказишга шошилмаяпти. Назорат, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш ҳанузгача мавжуд бўлиб, ҳокимиятлар ОАВ устидан назоратни сезиларли даражада ушлаб турибди. Блоггерларга ҳанузгача таҳдид қилинмоқда ёки ҳибсга олинмоқда», — дейилади ҳисоботда.

Рейтинг бўйича Ўзбекистоннинг энг яқин қўшнилари Руанда (155-ўрин) ва Қозоғистон (157-ўрин). Тожикистон 161, Туркманистон эса 179-ўринда. Иккала мамлакат ҳам «қора зона» деб номланган — матбуот мустақиллиги соҳасида энг ёмон позицияга эга бўлган давлат.

Қирғизистон 82-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёда матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият «муаммоли» деб баҳоланган ягона мамлакатлигича қолмоқда.

Тўртинчи йилдирки кетма-кет Норвегия рейтинг етакчисига айланди. Ундан кейин Финляндия бормоқда. Учинчи ўрин Данияда. Кучли ўнликка, шунингдек, Швеция, Голландия, Ямайка, Коста-Рика, Швейцария, Янги Зеландия ва Португалия ҳам кирди.