Тошкентда 9 та маъсулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари томонидан жами 18 та ҳолатда карантин даврида автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерларни ноқонуний олишга эришганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан, Миробод туманида рўйхатдан ўтиб, улгуржи савдо турига эга бўлган D.F. МЧЖ мансабдор шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда 7 кишини ишга қабул қилиш ҳақида буйруқларни расмийлаштириб, Давлат хизматлари марказидан стикерларни ноқонуний равишда қўлга киритган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 17 апрель куни Миробод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 192−11, 257−1 ва 228-моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.