18 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ТEAM университети ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Мазкур университет Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик олий ўқув муассаси ҳисобланиб, унинг асосий вазифаларидан бири тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш этиб белгиланган.

Ҳукумат қорорига кўра, университетда таълим жараёни инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилади, таълим фаолияти эса 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилган белгиланган намунадаги диплом берилади. Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар — потенциал иш берувчилар тақдим этадиган таълим грантлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Маълумот учун, TEAM University нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, университет Business School HUMO Campus компаниясининг таркибига киради (унинг активлари GroundZero коворкоркинг марказларини ўз ичига олади).

Университет Васийлик кенгаши раиси Алан Франц — олий маълумотли мутахассис, яқинда Тошкент халқаро Вестминстер университетининг биринчи проректори бўлган. Университет ректори — Алишер Ҳасанов. Олий таълим соҳасидаги мутахассис, бундан олдин у KPMG халқаро консалтинг компаниясида ишлаган ва бундан олдин Тошкент халқаро Вестминстер университетида проректор вазифасида ишлаб келган.

Шунингдек, ушбу кенгаш таркибига Koriznka.uz асосчиси Зафар Хошимов, Хассан ва Office Market компаниялар гуруҳининг ҳаммуассиси Хусан Мамасаидов, HM Partners компаниялар гуруҳи ҳаммуассиси Музаффар Қосимов ҳам кирган.