Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга қолдирилди. Бу ҳукуматнинг 11 ноябрдаги қарори билан тасдиқлани, деб хабар қилди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, қарор республикада мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида қабул қилинди.

«Aҳолини рўйхатга олиш кенг кўламли, кўп вақт талаб қилувчи ва қиммат иш деб ҳисобланади, шу сабабли бу 2−3 йиллик тайёргарлик ишларини талаб қилади», дейилади ҳисоботда.

Қўмита, шунингдек, ҳозирги кунда кўплаб давлатлар Covid-19 пандемияси сабабли аҳоли рўйхатини кейингa қолдираётганини таъкидлади. Мисол тариқасида, Давлат статистика маркази Россия, Қозоғистон ва Aрманистонни келтирди, улар аҳолини рўйхатга олишни 2020 йилдан 2021 йилга кўчирди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2019 йил 5 февралдаги фармони билан аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилда белгиланган еди. 2021 йилги давлат бюджети лойиҳасида аҳолини рўйхатга олиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш учун Давлат статистика қўмитасига 80 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган еди.