Душанбадан бошланадиган анъанавий таълим шаклига барча курслар ҳам ўтмайди ва ОТМлар имкониятидан келиб чиқиб, барча курсларни навбат билан анъанавий таълимга жалб этилади. Бу ҳақда АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг маълум қилишича, 16 ноябрь куни анъанавий таълим шаклига барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди. Баъзи ОТМларда биринчи навбатда 1−4 курслар жалб қилиниши режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтилди.

«Курсларнинг муҳимлик даражаси бўйича кетма-кетликда анъанавий таълимга жалб қилиш олий таълим муассасасининг ўзининг ваколатида. Талабаларнинг имкониятлари ва олий таълим муассасасининг имкониятлари биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак», — дея таъкидлади у.

Шунингдек, талабаларнинг имкониятлари агар мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириши мумкинлиги маълум қилинди.