27 август ҳолатига кўра Ўзбекистонда 829 нафар шахсда коронавирус инфекцияси қайд этилди ва жами касалланганлар сони 154033 нафарга етди, деб хабар берди ССВ матбуот хизмати.

COVID-19`га чалиниш бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (248), Тошкент вилояти (129) ва Қорақалпоғистонда (81) кузатилди.

Касалликдан соғайганлар жами 146550 (+857) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1064 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Жума куни, шунингдек, 334 кишида пневмония аниқланган. Беморлар сони 22839 нафарга етди. Кечаги кун ҳолатига уларнинг 358 нафари соғайиб, умумий соғайганлар 15368 нафарни ташкил қилди.

Пневмонияга чалинган беморларнинг 4 нафари (жами 163 киши) вафот этди.