TEXNOPARK МЧЖ «Osten» бренди остида ишлаб чиқарилаётган замонавий йўловчи, панорамали, юк ва шифохона лифтларининг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати 2000 донага тенг.


Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларининг техник регламентларига мувофиқликни сертификатлаш — бу «Оsten» корхоналаридаги ишлаб чиқариш ва сифатни назорат қилиш юқори стандартларга мувофиқ эканлигининг тан олиниши демакдир. Ҳужжат экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистондаги янги бозорларга кириш имконини беради.


Евроосиё иқтисодий иттифоқининг техник регламентларига мувофиқлик сертификати — маҳсулотнинг ЕОИИ техник регламентида белгиланган сифат ва хавфсизлик бўйича барча мажбурий талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


Сертификат йўловчи ва юк-йўловчи лифтларининг хавфсизлик талаблари нуқтаи назаридан EN 81−20: 2014 Европа стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади. Бунга TEXNOPARK`да 60 метрли, 14 қаватли ва 4 шахтали синов лифтли минорасидан фойдаланиш орқали эришилди.


Аккредитациядан ўтган «Казлифтконсалтинг» сертификатлаштириш ташкилоти техник регламент ва Европа стандарти талабларига мувофиқ зарур тестларни ўтказди. Бу миноранинг борлиги барча турдаги лифтларни ва бугунги кунда мавжуд барча хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синаб кўриш имкониятини яратади.


ЕОИИ сертификати TEXNOPARK МЧЖ`нинг юқори ишлаб чиқариш салоҳиятининг яна бир халқаро эътирофидир.

«Osten — бир поғона юқорида».

Реклама ҳуқуқлари асосида.