Ўзбекистонда коронавируснинг кунлик кўрсаткичи ортиб, Тошкент шаҳрининг ўзида касалланганлар 100 нафардан ошди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

6 декабрь куни 157 кишида коронавирус аниқланди (бир кун аввал 120 киши). Касалликни энг кўп Тошкент шаҳрида яшовчилар юқтирган — 106 киши. Тошкент вилоятида эса 20 киши, Самарқанд ва Наманганда 7 нафар, Фарғона вилоятида7 нафар бемор бор.

Ҳозирда пандемия бошлангандан бери жами касаллик юқтирганларнинг расмий статистикаси 247,3 минг нафарга етди.