Бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотидаги узилишларга изоҳ берди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити янада жиддийроқ таловатларга йўл қўймаслик учун режали ўчиришларни тақозо этади.

«Бизнинг вазифамиз — одамларнинг хонадонини газ билан таъминлаш, шунингдек, табиий газ ёрдамида иссиқлик электр станцияларида электр энергия ишлаб чиқариб, электр энергиясини етказиб беришдир. Тўғри, эътирозлар бор. Ҳаммага ҳам етиб бормаяпти. Жўда кўп ўчишлар бўляпти. Буни биз тан оламиз, буни ҳеч ким инкор этмаяпти», — деди энергетика вазири.

Шундай об-ҳаво шароитида режали, тизимли чекловлар киритган ҳолда [вазиятдан] чиқиб кетмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талофат кўриш мумкин. Шунинг учун бундай кескин чоралар кўришга мажбурмиз", — дея қўшимча қилди Энергетика вазирлиги раҳбари.

Яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мавжуд газ захираларини барча истеъмолчилар ўртасида тенг тақсимлашга ҳаракат қилаётгани, бироқ ёқилғи етарли эмаслиги ҳақида хабар берган эди. Шу сабабдан жамоат транспортидан ташқари барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.

Ўзбекистон пойтахтидаги иссиқлик таъминоти тизимини бошқарадиган Veolia Energy Tashkent компанияси табиий газ тақчиллиги кузатилаётгани сабабли шаҳарнинг айрим ҳудудларидаги қозонхоналар зарур ҳароратда иссиқлик ишлаб чиқармаётганини маълум қилди. Бу, ўз навбатида, иситиш сифатининг ёмонлашишига олиб келади.

Ноябрь ойида ҳам бугунгидек бир қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилди. Бунга иссиқлик электр станцияларида (мамлакатдаги барча электр энергиясининг қарийб 90 фоизи ишлаб чиқариладиган) газ таъминоти камайгани сабаб бўлди", — дейилади Энергетика вазирлиги хабарида. Миллий диспетчерлик маркази Ўзбекистон айби билан Марказий Осиё энергетика тизимида авария содир бўлмаслиги учун ҳудудий корхоналардан энергия сарфини камайтиришни сўради.