Жамият

ДТМ: Апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди
29 август 2022, 10:47

ДТМ: Апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди

Давлат тест маркази ОТМларга кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлардан апеллация аризаларини қабул қилишни бошлади. Шикоятларни кўриб чиқиш эса 7 сентябрдан амалга оширилади.

Талабалар учун тўлов-шартномани онлайн юклаб олиш имконияти яратилди
29 август 2022, 10:25 2

Талабалар учун тўлов-шартномани онлайн юклаб олиш имконияти яратилди

5 сентябрдан барча босқич талабалари kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда тўлов-шартномаларни онлайн юклаб олишлари мумкин бўлади.

Чирчиқ шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти $22,2 млнга реконструкция қилинади
29 август 2022, 09:53

Чирчиқ шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти $22,2 млнга реконструкция қилинади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати $22,2 млнга тенг шартнома имзоланди. Лойиҳа натижасида шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси 84 фоизга етказилади.

Фарғонада ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро йўлда вафот этди
29 август 2022, 09:31

Фарғонада ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро йўлда вафот этди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ИИБ ходимлари мастлигини текшириш учун олиб кетаётган фуқаро вафот этди. Судга оид тиббий экспертиза унинг ўлимига бир қанча сурункали касалликлар сабаб бўлганини қайд этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

ТЖМ Parkwood сотувлар жараёни якунланишидан олдин сўнгги 18 фоизли чегирмани эълон қилди
29 август 2022, 09:00

ТЖМ Parkwood сотувлар жараёни якунланишидан олдин сўнгги 18 фоизли чегирмани эълон қилди

20 сентябргача NovaStroy компанияси Parkwood турар-жой мажмуасида сотувлар жараёни якунланишидан олдин лойиҳа тарихидаги сўнгги акцияни эълон қилди.

«АрМИ-2022»: Ўзбекистон 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди
28 август 2022, 19:25

«АрМИ-2022»: Ўзбекистон 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди

«АрМИ-2022» VIII Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Россия, учинчи ўринни эса Беларус жамоалари банд қилди.

Қашқадарёнинг бир қатор тиббий муассасаларида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
28 август 2022, 17:02

Қашқадарёнинг бир қатор тиббий муассасаларида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Қашқадарёда «Д.М.» МЧЖ раҳбари ва 10 та тиббиёт муассасаси мансабдорлари бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий ускуналарини бир неча баробар қимматга хариб қилгани аниқланди. Етказилган зарар 3 млрд сўмдан ортиқ. Суд 11 нафар амалдорни 1 йилга мансабдорлик лавозимларида ишлашдан маҳрум қилди.

Давлат ОТМларида барча талабалар учун тўлов-контракт миқдори оширилмайди — Олий таълим вазирлиги
27 август 2022, 23:54 4

Давлат ОТМларида барча талабалар учун тўлов-контракт миқдори оширилмайди — Олий таълим вазирлиги

Олий таълим вазирлиги 2022/2023 ўқув йилида давлат ОТМларида барча босқич (бакалавриат ва магистратура) талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмаслигини маълум қилди. Шунингдек, «суперконтракт» миқдорлари ҳам ўзгаришсиз қолади. Жадвал.

Ўзбекистон ОТМларига кириш натижалари эълон қилинди
27 август 2022, 23:48 1

Ўзбекистон ОТМларига кириш натижалари эълон қилинди

2022−2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди. Буни 6 хил усулда билиб олиш мумкин.

Президент янгиланган миллий боғга ташриф буюрди (фото)
27 август 2022, 17:42 1

Президент янгиланган миллий боғга ташриф буюрди (фото)

1932 йилда ташкил этилган ва беш йил аввал таъмирлаш учун ёпилган Ўзбекистон Миллий боғи очилишга тайёр. Кўл яна сувга тўлган, истироҳат боғига президент ташриф буюрди. У боғни Тошкент рамзларидан бири деб атади ва «қадриятларимизни эъзозлаш ва хотира ҳам керак"лигини таъкидлади. Фото.

Байрам кунлари Тошкент — Самарқанд йўналишидаги поездлар қатнови кўпайтирилади
27 август 2022, 16:24

Байрам кунлари Тошкент — Самарқанд йўналишидаги поездлар қатнови кўпайтирилади

Мустақиллик байрами муносабати билан 29 августдан 4 сентябрга қадар «Самарқанд-Тошкент-Самарқанд» йўналишидаги «Афросиёб» поездлари қатнови биттага кўпаяди.

«ОТМ ва талаба ўртасида дўстона муносабат бўлиши керак» — Берн университети докторанти Зариф Ибрагимов билан суҳбат
27 август 2022, 16:00

«ОТМ ва талаба ўртасида дўстона муносабат бўлиши керак» — Берн университети докторанти Зариф Ибрагимов билан суҳбат

«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — халқаро математика олимпиадаси совриндори, Швейцариянинг Берн университети докторанти Зариф Ибрагимов. У «Газета.uz» га Ўзбекистон ва хориждаги таълимнинг фарқлари, чет элдаги ҳаёт тарзи ва дуч келган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди.

«Тақиқлар жамиятга зарар етказади» — Комил Алламжонов
27 август 2022, 14:05

«Тақиқлар жамиятга зарар етказади» — Комил Алламжонов

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, «No Photo, No Video» муаммоси Ўзбекистон ижтимоий ҳаётидан аллақачон йўқотилиши керак эди. «Айрим ўзбошимчалик билан жорий қилинган тақиқлар жамиятга зарар келтириши муқаррар», — деди у.

Қозоғистонда «Тошкент — Бишкек» автобуси ЙТҲга учради
27 август 2022, 12:07

Қозоғистонда «Тошкент — Бишкек» автобуси ЙТҲга учради

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Тошкент — Бишкек» автобуси йўлдан чиқиб кетди. 12 киши оғир яраланган.

Сўнгги 2 йилда ўтиш балини тўплай олмаган мактаб битирувчилари салмоғи пасайган — ХТВ
27 август 2022, 11:46

Сўнгги 2 йилда ўтиш балини тўплай олмаган мактаб битирувчилари салмоғи пасайган — ХТВ

ХТВ ва ДТМ абитуриентлар тўплаган балларни аввалги йиллар билан солиштириб чиқди. Сўнгги 2 йилда ўтиш балини тўплай олмаган мактаб битирувчилари салмоғи пасайган, дейилади ХТВ маълумотида. Ўтиш балини тўплай олмаган абитуриентларнинг ҳар 5 тадан бири (108 минг) мактабни жорий йилда битирган.

Нима тайёрлаймиз: Пишлоқли пишириқлар
27 август 2022, 09:00

Нима тайёрлаймиз: Пишлоқли пишириқлар

Пишлоқ ва картошкали чалпак, пишлоқ ва кўкатли дангаса пирожкалар, товада пиширилган пишлоқли хачапури, туркча погача, пишлоқ ва творогли киш, қатламали хамирдан қилинган пишлоқ ва кўкатли ўрамалар, пишлоқли слойка ва бошқалар — Zira.uz мазали пишлоқли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

26 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 август 2022, 22:00

26 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қорақалпоғистоннинг янги етакчиси, Нукус воқеалари сабабини айтган президент, ҳамкасбини пичоқлаб, 10 йилга қамалган Маданият вазирлиги ходими, Қуйи Чирчиқда хотинини калтаклаб, эртаси куни ўлдириб кетган эр, Қорақалпоғистонлик ёшлар учун ОТМларга квота ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

«Энг оғир жазони олиши лозим». Ижтимоий тармоқ фаоллари рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр ҳақида
26 август 2022, 20:53

«Энг оғир жазони олиши лозим». Ижтимоий тармоқ фаоллари рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр ҳақида

Қуйи Чирчиқдаги 31 ёшли эркак рашк туфайли ўз хотинини отасининг уйида пичоқлаб ўлдирди. «Газета.uz» тармоқлар фойдаланувчилари ушбу хабарга билдирган фикрларни бир материалга жамлади. Кимдир бу қилмиши учун унга энг оғир жазони бериш керак деса, кимдир бунга томошабин бўлганлар ҳам айбдор демоқда.

АҚШ глобал озиқ-овқат инқирозига жавобан Ўзбекистонга $2 млн ажратади
26 август 2022, 19:37

АҚШ глобал озиқ-овқат инқирозига жавобан Ўзбекистонга $2 млн ажратади

АҚШ Ўзбекистондаги фермер ва ўғит ишлаб чиқарувчиларга ёрдам кўрсатиш учун USAID агентлиги орқали 2 млн доллар ажратади. Ёрдамнинг мақсади глобал озиқ-овқат инқирози шароитида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин
26 август 2022, 19:05

Маданий мерос объектларига ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин

Жума куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган қонунларнинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгилаш масаласини кўриб чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг