Мустақиллик байрами олди ва байрам кунлари Тошкентдан Самарқандга бориб қайтувчи «Афросиёб» электропоездлари 7 та рейсда ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирилиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамини нишонлаш муносабати билан 29 августдан 4 сентябргача 767/768-сонли «Самарқанд-Тошкент-Самарқанд» йўналишидаги электропоедларга битта рейсдан қўшилади ва жами 7 та рейсни ташкил этади.

Йўловчилар чипталарни темир йўл кассаларидан, шунингдек, электрон тарзда харид қилиш мумкин.