Жорий йилнинг 5 сентябр кунидан бошлаб барча босқичдаги талабалар тўлов-шартномасини онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани юклаб олишлари керак бўлади.

Шунингдек, «супер-контракт» асосида ўқиш талабгорлари ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб шартномани расмийлаштириши мумкин.

Вазирлик платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилишини айтди.