Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар бермоқда Ўзсувтаъминот акциядорлик жамияти.

Келишув «ALKATAŞ İNŞAAT VE TAAHHÜT» қўшма корхонаси ва «MESMER-EAST» МЧЖ билан тузилган шартноманинг умумий қиймати 22,2 млн АҚШ долларига баҳоланган.

Айни пайтда оқова сув тозалаш иншоотининг ўрнатилган кунлик қуввати 80 минг метр кубни ташкил этади. Реконструкциядан сўнг 130 минг метр кубгача ошиши кутилмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг 7 та шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида 12,8 км янги оқова сув тармоқларини тортиш ҳамда 16 км оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ҳам режалаштирилган.

Бунинг натижасида шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси ҳозирги 61 фоиздан 84 фоизга етказилади, дейилади хабарда.

Лойиҳа доирасидаги ишлар 2025 йилда тўлиқ якунланиши айтилган, ҳозирда тендер танловларида ғолиб бўлган компаниялар билан шартномалар имзоланмоқда.