Давлат тест маркази 27-август куни 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилди.

Унга кўра, тест натижалари 6 хил усулда билиш мумкин:

  • «my.dtm.uz» сайти орқали абитуриентнинг паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
  • «mandat.dtm.uz» сайтининг «Бакалавр-2022» бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
  • SMS хабарнома хизмати орқали 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

Шунингдек, давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

  • @e_dtm_mandatbot;
  • @e_dtm_mandat1bot;
  • @e_dtm_mandat2bot;
  • @e_dtm_mandat3bot;
  • @e_dtm_mandat4bot.

Бундан ташқари, абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда билиш мумкин. Шу билан бирга, тест натижалари қайдномаси орқали тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.