Тошкент давлат иқтисодиёт университети БААнинг нуфузли CROWN PLAZA Dubai Marina меҳмонхоналар гуруҳи бошқарув компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади. Университетнинг Туризм факультети талабаларидан 10 нафари ҳар йили Дубайнинг беш юлдузли меҳмонхоналарида амалиёт ўтайди.
Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво сокин, ёғингарчиликларсиз, бироз иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари жануб вилоятларида ҳарорат +35 даражагача кўтарилади.
Тармоқларда Хатирчи туманидаги хонадонларнинг бирида кўмилган одам скелети топилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси фуқаро тегишли органларга одам суягига ўхшаш суяклар чиққани ҳақида хабар берганини маълум қилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ва экспертиза ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тармоқларда Шайхонтоҳур туманида ИИО ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб чиқиб, машинага миндиргани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, аёл мажбурий тартибда судга олиб кетилаётган бўлган. Ходимлар ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумига овоз беришлар 17 сентябрь куни якунланди. Жами 1418 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Натижалар расман эълон қилинмаган бўлса-да, ҳудудларда одамлар байрам қилишни бошлаб юборди.
Yandex Go мижозлари йўл кира нақд пулсиз шаклда тўланадиган бўлса, ҳайдовчилар буюртмани қабул қилишни рад этиши ҳолатларига тўқнаш келишмоқда. «Газета.uz» такси ҳайдовчилари қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ва компания муаммони қандай бартараф этишга уринаётгани билан қизиқди.
Жиззах вилоятида Халқ банкининг Зомин филиали бошқарувчиси ўз қўл остидаги ходимига спорт қуролидан ўқ узди.
1 январдан ҳудудларда босқичма-босқич шаҳар йўловчилар транспортида (таксилардан ташқари) бепул юрувчи қатлам вакиллари чекланмаган муддатга имтиёзли транспорт картасини олади. Бунинг учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки ягона порталга мурожаат қилиш керак.
ШҲТ саммити сабаб Самарқанд шаҳридаги 16 та кўчада транспорт воситаларининг ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди.
3−5 сентябрь кунлари бир гуруҳ шахслар InfinBank`дан ўзларининг жиноий шерикларининг номига очилган Visa пластик карталарига пул ўтказиб, ўзлаштирган. «Маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда», — дея маълум қилди банк матбуот хизмати.
Меҳнат вазирлиги Исроилда вақтинчалик ишлаш имкониятини кўзда тутувчи қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. Битим имзоланган тақдирда, Ўзбекистон фуқаролари Исроилда дастлаб қария ва ногиронларни парваришлаш, иккинчи босқичда эса қурилиш ва бошқа соҳаларга жалб этилади.
ХТВ 53,57 млн нусха мактаб дарсликлари, машқлар дафтарлари ва ўқув қўлланмалари (2021 йилда 28,49 млн) чоп этиш бўйича тендерлар ўтказди. 22 та босмахона (12 та) билан тузилган битимлар ҳажми 964 млрд сўм. Ўтган йилгидек умумий тиражнинг чорак қисмини Kolorpak чоп этади — «Газета.uz» таҳлили.
Сабзавотлар билан пиширилган, қовоқли товуқ сонлари, қаймоқли қайлага эга, асал ва соя билан маринадланган, песто қайласи остида пиширилган товуқ филеси, товуқли шаурма — Zira.uz товуқ гўштидан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Россиянинг Нягань шаҳрида иш берувчи 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспортини олиб қўйиб, ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатган. Миграция агентлиги вазиятни ўрганиб, уларнинг ҳужжатларини қайтариб олди ва ҳуқуқларини тиклади.
Биргаликда ШҲТни янги марраларга олиб чиқиш мумкинлигини айтган Шавкат Мирзиёев, Термизда Афғонистон учун гуманитар фонд ташкил этиш таклифи, Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг чегарадаги вазият юзасидан Самарқанддаги юзма-юз музокараси ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Янги мактаб дарсликлари муаллифларига қаратилган ҳужумлар қанчалик асосли? «Газета.uz» муаллифлардан ўзгаришларни содда тилда тушунтириб беришни сўради. Уларнинг таъкидлашича, янги дарсликлар мулоқот қилиш, танқидий фикрлаш, изланиш ва муаммоларни ҳал этишни кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Адлия вазирлигида ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчиларига тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
«Ипак йўли дурдонаси» кинофестивалининг очилишида ўзбек ва жаҳон киносининг 800 га яқин юлдузлари иштирок этди. Улар орасида Люк Бессон, Сергей Безруков ва Бурак Озчивит бор.
Ҳаво кемасидаги носозлик туфайли Франкфурт — Тошкент рейси бекор қилиниб, йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилганди. Уларни қайтариб олиб келиш учун 16 сентябрь куни қўшимча қатнов жорий этилди.
USAID Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларидаги аёллар учун тадбиркорлик ўқув дастурини бошлади. Ушбу ташаббус доирасида 600 нафар аёл тадбиркорликка ўқитилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг