Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити ўтказилиши сабаб ёпилган йўлларда транспорт ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, режага кўра Самарқанд аэропорти ҳам 17 сентябрь соат 00:01 дан бошлаб тижорий мунтазам ва номунтазам йўловчи ҳамда юк рейсларини қайта қабул қила бошлаши керак.