Халқ банкининг Жиззах вилояти Зомин филиали бошқарувчиси ўз ходимига спорт қуролидан ўқ узди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Бошқа маълумотларига кўра, ҳодиса 16 сентябрь куни соат 22:30 ларда Зомин тумани «Тараққиёт» МФЙда яшовчи АТ Халқ банки Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. яшаш хонадони олдида содир бўлган. У Халқ банки Зомин филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи спиртли ичимлик таъсирида бўлган Н.Ж. билан ўзаро тортишиб жанжаллашган.

3Оқибатда банк бошқарувчиси Н.М. тан жароҳати етказиш мақсадида спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб Н.Жга тан жароҳати етказган.

Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

«Газета.uz» матбуот хизматидан жабрланувчининг аҳволига изоҳ беришни сўради, бироқ улар ҳозирча содир бўлган воқеа тафсилотларини ошкор эта олмаслигини айтишди.