Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Нягань шаҳрида иш берувчи 19 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортини олиб қўйган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати ҳолатни ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича, улар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган ва ҳуқуқлари бузилган. Шундан сўнг, меҳгат миграцияси агентлигига мурожаат йўллаган. Вакил уни ўрганиб чиқиб, Россиядаги мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур фуқароларнинг ҳужжатларини олиб берди ва ҳуқуқларини тиклади, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Қозоғистонда бир гуруҳ ўзбекистонликлар паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий ушлаб турилгани ҳақида хабар берилганди. Фуқароларнинг мурожаатидан сўнг ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари уларнинг паспортларини қайтариш ва ойлик маошлари ундиришга эришганди.