Жамият

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади
11 октябр 2022, 10:16

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади

Ҳукумат қарори билан 1 январдан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади. Қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Тошкентда тўрт киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди
10 октябр 2022, 23:19

Тошкентда тўрт киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Тошкентда сўнгги икки кун ичида тўрт киши спиртли ичимликлардан заҳарланишдан вафот этди, бир киши комада. Прокуратура хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жиноий иш қўзғатди.

Тошкентда жамоат транспорти брутто-шартномаларга ўтказилмоқда. Бу нима дегани?
10 октябр 2022, 19:09

Тошкентда жамоат транспорти брутто-шартномаларга ўтказилмоқда. Бу нима дегани?

Транспорт вазирлиги жамоат транспортини янги моделга ўтказиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқмоқда, бунда шаҳар йўловчи ташувчига хизматлар сифати учун ҳақ тўлайди. У ишга туширилиши билан Навоий кўчасида автобуслар учун йўлаклар жорий қилинади. Мутахассис Мурод Обидов бу нима учун зарурлигини тушунтирди.

Самарқандда триатлон бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтди
10 октябр 2022, 19:00

Самарқандда триатлон бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтди

Триатлон бўйича Осиё Кубогида 25 давлатдан 70 нафар спортчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоасидан беш нафар спортчи иштирок этди.

Сентябрь ойининг ўзида 78 мингдан зиёд россиялик турист Ўзбекистонга келди
10 октябр 2022, 18:26

Сентябрь ойининг ўзида 78 мингдан зиёд россиялик турист Ўзбекистонга келди

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, биргина сентябрь ойининг ўзида 78,2 минг россиялик турист Ўзбекистонга келди. Расмий статистика эса, январь-сентябрь ойларида 3,6 млн нафар чет элликлар келганини қайд этди. Россиядан келувчиларнинг мақоми ва сони тўғрисида аниқ рақамлар тақдим этилгани йўқ.

Тезликни пасайтириш тўғри қарор, лекин йўл белгилари мутлақ етишмайди — Камолиддин Раббимов
10 октябр 2022, 16:37

Тезликни пасайтириш тўғри қарор, лекин йўл белгилари мутлақ етишмайди — Камолиддин Раббимов

Пойтахтда транспорт ҳаракати тезлигини 50 км/соатгача пасайтириш тўғри қарор, лекин Ўзбекистон кўчларида йўл белгилари мутлақ етишмайди, дея таъкидлади Камолиддин Раббимов. У шунингдек, шаҳарлараро трассаларда аҳоли яшаш пунктлари кўплиги ва уларда ҳаракат чекланганини ҳам танқид қилди.

Сентябрда ишга тушиши айтилган Ғафур Ғулом боғи ҳануз очилишга тайёр эмас
10 октябр 2022, 13:18

Сентябрда ишга тушиши айтилган Ғафур Ғулом боғи ҳануз очилишга тайёр эмас

Аввалига шу йилнинг ёз фаслида, кейинчалик эса 1 сентябрда очилиши айтилган Ғафур Ғулом боғи ҳануз фойдаланишга тайёр эмас. Паркни 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management компанияси вакили эса аниқ қайси санада очилишини ҳам айта олмади. «Газета.uz» иш жараёнидан фоторепортаж тайёрлади.

Пойтахтда транспорт ҳаракатининг рухсат этилган тезлиги пасайтирилади
10 октябр 2022, 12:32

Пойтахтда транспорт ҳаракатининг рухсат этилган тезлиги пасайтирилади

Пойтахтлик депутатлар Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини 60 км/соатгача, яна 10 яқин марказий кўчада эса 50 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу чора самара берса, шаҳардаги барча кўчаларда тезлик пасайтирилади.

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади
10 октябр 2022, 12:20

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади

Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг иккинчи ярмида антициклон перифериясининг таъсири сусаяди ва кундузи ҳарорат яна иқлим меъёридан юқори, +28 даражагача исийди.

«Илмий-техникавий матнларимиз сон-саноқсиз русча-байналмилал истилоҳлар билан тўлиб-тошган»
10 октябр 2022, 12:00 1

«Илмий-техникавий матнларимиз сон-саноқсиз русча-байналмилал истилоҳлар билан тўлиб-тошган»

Илмий-техникавий матнлар сон-саноқсиз русча-байналмилал истилоҳлар билан тўлиб-тошган. Уларнинг мазмунни тушуниш зиёлиларга ҳам насиб этавермайди. Бу ҳол зудлик билан ўзгартиришни талаб қилади, дейилади 1990 йилда ҳаммуаллифликда чоп этилган ва ҳозирда ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган мақолада.

Навоийдаги колонияда 15 йилга ҳукм қилинган эркак ўзини осиб қўйди
10 октябр 2022, 11:20

Навоийдаги колонияда 15 йилга ҳукм қилинган эркак ўзини осиб қўйди

Навоий шаҳридаги колониялардан бирида 2018 йилда 15 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилган эркак ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан шаҳар махсус прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлади.

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган эски қўлёзма топилди
10 октябр 2022, 11:05

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган эски қўлёзма топилди

Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган эски қўлёзма аниқланди. Китоб Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси бўлиши мумкин.

Тошкентда Isuzu ҳайдовчиси ҳужжатлари бўлмаган 433 млн сўмлик пиротехникалар билан ушланди
10 октябр 2022, 10:41

Тошкентда Isuzu ҳайдовчиси ҳужжатлари бўлмаган 433 млн сўмлик пиротехникалар билан ушланди

6 октябрь куни пойтахтда божхоначилар ва ДХХ ходимлари олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги Isuzu юк машинасини тўхтатганда ундан 433 млн сўмлик пиротхеника воситалари топилди. Орган ходимлари ҳодиса бўйича терговга қадар текширув бошлади.

Мурожаатлар билан ишловчилар 3 йилда бир марта малака оширади
10 октябр 2022, 10:00

Мурожаатлар билан ишловчилар 3 йилда бир марта малака оширади

Ҳукумат қарори билан мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Энди ушбу ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади. Малака ошириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
9 октябр 2022, 23:50

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Махтумқули кўчасида BMW йўлни ажратувчи тўсиқдан ошиб ўтиб, Nexia-3 устига тушди. Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.

«Тилимизга эътиборсизлик ўзимиздан бошланган»
9 октябр 2022, 12:00

«Тилимизга эътиборсизлик ўзимиздан бошланган»

1989 йил март ойи, ўшанда Ҳамид Ғулом билдирган фикрлар бугунги куннинг юзига ойна тутгандек долзарблигича қолмоқда: «Тилимизга эътибор сезилмайди. Таржимонларимиз тилимизни яхши билишмайди. Чунки рағбат йўқ. Бу рағбатни ўзимиз сўндирганмиз. Тилимизга эътиборсизлик ўзимиздан бошланган».

Фуқаролар географик объектларга ном бериш ташаббуси билан чиқишлари мумкин бўлади
8 октябр 2022, 14:38

Фуқаролар географик объектларга ном бериш ташаббуси билан чиқишлари мумкин бўлади

Сенат қонунчиликка аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига жаҳон тарихида муҳим из қолдирган шахсларнинг номларини бериш имкониятини тақдим этувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Бундан ташқари, эндиликда жойларни номлаш ёки қайта номлашда аҳолининг фикри ҳам инобатга олинади.

«Давлатимизга мадҳу сано ўқиманг, унинг тилига амал қилинг»
8 октябр 2022, 12:00

«Давлатимизга мадҳу сано ўқиманг, унинг тилига амал қилинг»

Бундан 10 йиллар аввал ёзувчи Аҳмад Аъзам: «Давлатимизга мадҳу сано ўқиманг, унинг тилига амал қилинг. Устозлар ўқувчилар шевасини адабий тилга буриб, уни ўргатадиган қонун мажбуриятлари қаерда қолди? Энди буни қилиб бўлмайди, деб ўйлайсизми? Йўқ, бўлади!» деганди.

Нима тайёрлаймиз: Гўштли пироглар
8 октябр 2022, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Гўштли пироглар

Гўштли, начинкаси серсув, хамири кефирдан бўлган, «Хризантема» ва гўтли конвертлар, ўзбекча балиш ва бошқалар — Zira.uz мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни истаганлар учун гўштли пироглар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

7 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 октябр 2022, 23:20

7 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституцияга ўзгартириш киритишга шошилишнинг ҳожати йўқлигини айтган президент, туғилган кунида вафот этган афсонавий қўшиқчи Даврон Ғоипов, ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни ортга сурган Марказий банк, Cурхондарёдаги боғчада 4 ёшли боланинг вафоти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг