Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Ўзбекистон президенти МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди.

«Конституцияга ўзгартириш киритишга шошилишнинг ҳожати йўқ» — президент

Президент Конституцияни ислоҳ қилишда шошилишнинг ҳожати йўқлигини яна таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, таклиф муаллифлари «жамиятда қандай раҳбарият бўлишидан қатъи назар, қонун, Конституция ҳимоясида бўлиш» тарафдори. Керак бўлса, ўзгартиришлар аҳоли билан яна бир бор келишилади, деди Мирзиёев.

Камиловнинг Украина ҳақидаги нутқидан кейин иқтисодий муаммолар бошланди" — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров собиқ ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотидан сўнг Ўзбекистонда иқтисодий муаммолар пайдо бўла бошлаганини айтди. «Ўзбекистоннинг шимолдан океанга очилиш йўналиши бир ҳафтага махсус фалажлантирилди», — деди у.

Афсонавий қўшиқчи Даврон Ғоипов 61 ёшида вафот этди

Афсонавий ўзбек рок-поп қўшиқчиси Даврон Ғоипов 61 ёшида вафот этди. Дафн маросими Хоразмда бўлади. «Мамлакат яна бир афсонасидан айрилди. Бугун ўз туғилган кунида рок-поп юлдузи Даврон Ғоипов оламдан ўтди», — деди Толибжон Исроилов.

18 мингдан ортиқ стандартлар ихтиёрий тоифага ўтказилади

Сенат стандартлаштириш тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Унга кўра, «Давлат стандарти» тушунчаси «миллий стандарт»га ўзгартирилиб, қўлланилиши ихтиёрий бўлади. «Миллий стандартлаштириш тизимини такомиллаштирмай туриб, рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш мушкул», — деди Сенат раиси.

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.

Дам олиш кунлари бироз илиқ бўлади

Шанба куни Кавказ ҳудудларидан келган антициклон Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб, қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлади. Якшанба куни ҳам ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +24 даражагача етади.

Ўзбекистонда 7−18 октабр кунлари «Orient Silk Road Express» номли туристик чартер поезди ҳаракатланади

7−18 октабр кунлари «Олмаота — Тошкент — Қамаши — Китоб — Самарқанд — Хива — Бухоро — Хўжанд — Тошкент» йўналишида бу йил иккинчи «Orient Silk Road Express» номли туристик чартер поезди ҳаракатланади. У Европа Иттифоқи ва бошқа бир неча давлатлар саёҳатчиларига хизмат кўрсатади.

Марказий банк асосий ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни кейинга қолдирди

Марказий банк октябрь ойининг иккинчи ярмида халқаро ташкилотларнинг янгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинишини кутмоқда. Шу муносабат билан регулятор асосий ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни бир ҳафтага қолдиришга қарор қилди.

UzAuto Motors акцияларини биржага жойлаштиришни бошлашини маълум қилди

UzAuto Motors жисмоний ва юридик шахслар сотиб олиши мумкин бўлган акцияларини биржага жойлаштириш бошланганини маълум қилди. Бу Ўзбекистондаги йирик давлат компанияларини амалга оширган илк IPO бўлади.

Қашқадарёда ҳудудий электр тармоқлари ходими ток уриши оқибатида вафот этди

«Қашқадарё ҲЭТК» АЖ Ғузор ТЭТК тезкор чиқиш бригадаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. «Ҳудудий электр тармоқлари» вафот этган электромонтёр «наряддан ташқари ўзбошимчалик билан мавжуд қоидаларни бузган ҳолда симларни ечишга урингани»ни маълум қилди.

Cурхондарёдаги боғчада 4 ёшли бола вафот этди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2018 йилда туғилган тарбияланувчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Боғча директори лавозимидан озод этилди.

Тўртта ҳолатда жами 2,6 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент органлари томонидан Жиззах ва Самарқандда жами 2,6 млрд сўмлик кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли моддалар билан гумонланувчиларга жиноят ишлари қўзғатилди.

Жисмоний шахслар учун кредит қарзларини тўлаш тартиби ўзгармоқда

Марказий банк томонидан «Фуқаролик кодекси»да белгиланган пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбатига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф берилди. Унга кўра, жисмоний шахслар мавжуд кредитнинг дастлаб муддати ўтган қисми ва фоизини, сўнгра жорий қарздорлик суммаси ва фоизини тўлашади.

1 январдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсияларига ўртача 300 минг сўм қўшилиши мумкин

Сенаторлар пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритди. 1 январдан I ва II гуруҳ ногиронларининг пенсия тайинланганидан кейинги камида 1 йиллик иш стажи ва иш ҳаки миқдоридан келиб чиқиб ҳар 2 йилда бир маротаба тайинланган пенсия қайта ҳисобланади ва қўшимча пул тўланади.

«Туркистон» ва Hi-tech bank`нинг лицензияси бекор қилинди

Марказий банкнинг 7 октябрдаги тегишли қарорлари билан «Туркистон» ва Hi-tech bank`дан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар чақириб олинди. Шунингдек, банкларни тугатиш комиссияси таркиби тайинланди. , Омонатчиларининг барча маблағлари 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

«Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қайта аукцион савдоларига қўйилди. Лотнинг бошланғич нархи 71 млрд сўмни ташкил этади. Актив ягона мулкий мажмуа сифатида сотилиши кўзда тутилган.

«Газета.uz»да элон қилинган мақолалар:

«Бир йилгина фойдаланилган дарсликни қайтадан яратиш учун илмий асосланган сабаб керак!» — Комил Жалилов

Мактаб дарсликлари тузувчиси Комил Жалилов «Газета.uz» билан суҳбатда 1−2-синф дарсликларини апробация қилинишига муносабат билдирди. «Кимдир манфаатдор бўлгани ёки «янги дастур ва дарсликлар яратдим» деб «очко» ишлаш учунгина янгилаш давлат тизимининг ишламаслигини кўрсатади, назаримда», — деди у.

Муаммолар ҳали кўп

«Газета.uz» «Ўзбек тили ойлиги» доирасида 1990 йилларда турли нашрларда чоп этилган мақолаларни беришда давом этади. Ўша йили Атамашунослик қўмитаси раиси Ғанижон Абдураҳмонов ўзбек тилида муаммолар ҳали кўплиги ҳақидаги фикрлари бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган.