2022 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон триатлон федерацияси томонидан илк бор триатлон бўйича халқаро Осиё Кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақалар Silk Road Samarkand марказида Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий Oлимпия қўмитаси кўмагида ташкиллаштирилди.

Ушбу мусобақада Хитой, Австралия, Австрия, Эстония, Япония, Люксембург, Мексика, Испания, Туркия, Украина, АҚШ каби 25 та давлатлардан 70 нафар спортчи иштирок этди.

Ўзбекистонни беш нафар спортчидан иборат бўлган триатлон бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий аъзолари ҳисобланган Алина Ҳакимова, Александр Куришов, Арслон Турсунов, Камран Хўжаев, Юрий Глушко ҳимоя қилишди.


Спортчилар Олимпия ёки стандарт масофани босиб ўтиб, дастурда белгиланган сузиш бўйича 1500 м, велосипедда 40 км, югуриш бўйича 10 км масофани забт этишлари керак эди.

Аёллар ўртасида биринчи учта ўринни қуйидаги спортчилар эгаллади:

  1. World Triathlon байроғи остида Xisca Tous — 1:58:27.
  2. Хитойлик Xinyu Lin — 1:58:32.
  3. Венгриялик Noémi Sárszegi — 1:59:06.


Эркаклар ўртасида биринчи учта ўринни қуйидаги спортчилар эгаллади:

  1. Испаниялик David Cantero Del Campo — 1:45:40.
  2. Руминиялик Felix Duchampt — 1:45:48.
  3. Люксембурглик Gregor Payet — 1:46:23.

Реклама.