2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн нафарга ёки 3,2 бараварга ошган.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, сентябрь ойининг ўзида 78,2 минг россиялик турист Ўзбекистонга келган. Бу апрелдагидан кўра 2,7 баробар кўп.

Аввалги ойларда россияликларнинг ташрифи қуйидаги ўлчовларда бўлган:

  • август — 69,7 минг
  • июль — 61,6 минг
  • июнь — 53,4 минг
  • май — 47,5 минг
  • апрель — 29,3 минг
  • январь-март — 55,4 минг (апрелдан аввалги ойларда маълумот берилмаган).

Статистика қўмитасининг маълумотига кўра, Ўзбекистонга 9 ойда энг кўп Марказий Осиё мамлакатлари ва россиялик туристлар ташриф буюрган. Бунда:

  • Қозоғистон — 1076,2 минг нафар
  • Қирғиз Республикаси — 952,1 минг нафар
  • Тожикистон — 950,3 минг нафар
  • Россия — 395,1 минг нафар
  • Туркия — 53,3 минг нафар
  • Жанубий Корея — 13,3 минг нафар
  • Германия — 13,5 минг нафар
  • АҚШ — 9,8 минг нафар
  • Ҳиндистон — 9,3 минг нафар
  • Франция — 8,3 минг нафар
  • Озарбайжон — 7,3 минг нафар
  • Исроил — 8,4 минг нафар
  • Буюк Британия — 7,7 минг нафар
  • Италия — 5,9 минг нафар
  • Испания — 4,3 минг нафар турист ташриф буюрган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Қозоғистондан ташриф буюрувчилар сонининг ортиши сентябрь ойи охири — октябрь ойи бошида Россияда эълон қилинган «қисман» сафарбарлик билан боғлиқдир. Ўша пайтда Ўзбекистонга ўтишда чегарада Россия давлат рақамларига эга автомобилларнинг узун навбатлари пайдо бўлди. Бироқ вазият барқарорлашганига 5 октябрь куни «Ғишткўприк» чегара пунктига (Қозоғистон томондан — «Жибек йўли») ташриф буюрган «Газета.uz» мухбирлари ишонч ҳосил қилишди.