Жамият

«Олмазор» ва «Янгиҳаёт» метро бекатлари оралиғида поездлар вақтинча бир томонлама ҳаракатланади
26 март 2024, 11:39

«Олмазор» ва «Янгиҳаёт» метро бекатлари оралиғида поездлар вақтинча бир томонлама ҳаракатланади

26 март куни соат 23:00 дан 00:00 га қадар «Чилонзор» йўналишининг «Олмазор» — «Янгиҳаёт» бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. «Янгиҳаёт» ва «Чинор» бекатлари оралиғида бу вақт давомида бепул автобус йўлга қўйилади.

Хоразмда маст ҳолда 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди
26 март 2024, 10:06

Хоразмда маст ҳолда 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди

Хива туманида маст ҳолатдаги ҳайдовчи йўл четидаги 3 нафар вояга етмаган болани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетди. Улардан 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчини 9 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этди.

Тошкентда ўқувчи қизни зўрламоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди
26 март 2024, 02:01

Тошкентда ўқувчи қизни зўрламоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

Тошкентда суд вояга етмаган ўқувчи қизни зўрламоқчи бўлган 67 ёшли мусиқа ўқитувчисини 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда Хитой фуқаролари жароҳатланди
26 март 2024, 01:12 1

Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда Хитой фуқаролари жароҳатланди

Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси катта тезликда қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи — Хитой фуқаролари жароҳат олди. Суд йигитни 1 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиб, 3 млн 300 минг сўм жаримага тортди.

25 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
25 март 2024, 23:17

25 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

BYD`нинг импортни чеклаш ҳақидаги сўровига изоҳи, атиги 6 фоизи қайта ишланаётган олтин, Наманганда қурилиши бошланган иккита қуёш электр станцияси, Ўзбекистонда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

11 ёшли қизга бузуқ ҳаракатлар қилган эркак 3 йилга қамалди
25 март 2024, 17:40

11 ёшли қизга бузуқ ҳаракатлар қилган эркак 3 йилга қамалди

Тошкент шаҳри суди лифтда 11 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркакни 3 йилга озодликдан маҳрум этди.

Дунё аҳолиси камайишни бошлайди — тадқиқот
25 март 2024, 17:30

Дунё аҳолиси камайишни бошлайди — тадқиқот

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин ўн йилликларда Ер аҳолиси туғилишнинг кескин пасайиши туфайли камая бошлайди. 2050 йилда 204 та давлатдан 155 тасида туғилиш даражаси аҳолининг ўрнини босадиган даражадан паст бўлади. Бу Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмайди.

Тошкентда 26 мартдан иситиш мавсуми якунланади
25 март 2024, 11:52

Тошкентда 26 мартдан иситиш мавсуми якунланади

Ўртача суткалик ҳарорат +10 даражадан юқори бўлаётгани сабабли 26 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади.

Ҳафта ўртасидан ҳарорат пасая бошлайди ва ёмғир ёғади
25 март 2024, 11:43

Ҳафта ўртасидан ҳарорат пасая бошлайди ва ёмғир ёғади

Душанба, сешанба кунлари юқори ҳарорат сақланиб туради, сўнг Ўзбекистонга Ўрта денгиздан нам ҳавонинг бир қисми кириб кела бошлайди. Жойларда шамол тезлиги кучайиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат иш ҳафтасининг охирига келиб кундузи +13…+18 даража илиқни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда 26−31 март кунлари сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин
25 март 2024, 11:20

Тоғли ҳудудларда 26−31 март кунлари сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 26−31 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Ёмғир сувлари тўпланиши сув босишига олиб келиши мумкин.

Президент Наманган вилоятига боради
25 март 2024, 10:08

Президент Наманган вилоятига боради

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради. Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши ҳам режа қилинмоқда.

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди
25 март 2024, 09:30

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Тошкентда кечаси Жаҳон тиллари университети яқинида тўртта автомобиль тўқнашиб кетди, оқибатда олти киши жароҳат олди. Кеча тунда, шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасида олтита автомобиль тўқнашиб кетди.

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этиш учун Сурхондарёнинг барча туманларидан ёрдам чақирилди
24 март 2024, 11:29

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этиш учун Сурхондарёнинг барча туманларидан ёрдам чақирилди

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этишга Сурхондарёнинг бошқа туманларидан 10 минг киши, 350 дан ортиқ юк ва махсус транспорт воситалари жалб қилинди. Ички йўллар шағаллаштирилиб, аҳоли хонадонлари ва бошқа объектлар дезинфекцияланди, дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Фото.

Фоторепортаж: Чорсу бозорида Наврўз
24 март 2024, 09:52

Фоторепортаж: Чорсу бозорида Наврўз

Шарқда: «Халқнинг ҳаёт тарзини кўрмоқчимисан, бозорга бор», дейдилар. Шу боис «Газета.uz» Наврўзни кутиб олгани Тошкентнинг бош бозори Чорсуга борди. Байрам баҳона бу ерга бутун Ўзбекистондан сотувчилар тўпланган. Байрам қандай кутиб олинганини ва сотувчиларнинг байрамона фикрларини сизга етказамиз.

Салим Абдувалиев (Салимбой) 6 йилга қамалди
23 март 2024, 17:25

Салим Абдувалиев (Салимбой) 6 йилга қамалди

«Салимбой» номи билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиев ўқотар қуролларнинг ноқонуний муомаласида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

«Она, мен киборгман». Ўзбекистонлик болаларга янги қўл протезлари берилди
23 март 2024, 16:05

«Она, мен киборгман». Ўзбекистонлик болаларга янги қўл протезлари берилди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи уч болакай янги қўл протезларига эга бўлди. Протезлар хайрия фондлари ва ҳомийлар маблағи эвазига Россиянинг «Моторика» компанияси томонидан тайёрлаб, ўрнатилган. Ушбу ишлаб чиқарувчининг киберпротезлари 2022 йилдан бери 13 ўзбекистонликка берилди.

Самарқандда эгизак чақалоқлар сумкага солинган ҳолда уй йўлагига ташлаб кетилди
23 март 2024, 11:59

Самарқандда эгизак чақалоқлар сумкага солинган ҳолда уй йўлагига ташлаб кетилди

Самарқанд шаҳрида туғилганига 4−5 кун бўлган 2 чақалоқ кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қолдириб кетилди. Сумкага солинган қиз чақалоқларни ҳудуд ҳамшираси топиб олди. Уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Болаларни ким қолдириб кетгани ҳозирча номаълум.

«Антиструмин» дорисини ишлаб чиқарган Samo`нинг лицензияси вақтинча тўхтатилди
23 март 2024, 11:35

«Антиструмин» дорисини ишлаб чиқарган Samo`нинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Болаларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган, йод таркибли «Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарган Samo МЧЖ қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйгани аниқланиб, унинг лицензияси вақтинча тўхтатилди.

1 июлдан скутер ва мопедлар учун давлат рақамларини жорий этиш таклиф қилинмоқда
23 март 2024, 11:10

1 июлдан скутер ва мопедлар учун давлат рақамларини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда 1 июлдан скутер ва мопедларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақамларини беришни жорий этиш режалаштирилмоқда. 2025 йилдан эса уларни рўйхатдан ўтказмасдан бошқаришни тақиқлаш таклиф қилиняпти.

Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар қўйиб кетилмоқда
23 март 2024, 04:49

Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар қўйиб кетилмоқда

Москва вилоятида теракт содир этилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар келтирила бошланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг