Кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли 26−31 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, дея огоҳлатирмоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Қайд этилишича, 26−30 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Инфографика: Ўзгидромет.Инфографика: Ўзгидромет.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин, дея эслатди агентлик.

26−28 март кунлари шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.