25 март куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.