дайжест

BYD вакили билан интервью: «BYD фалсафаси истеъмолчилар учун жавобгар бўлишдир»

BYD вакили Иван Цао Ўзбекистонда автомобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш режалари ҳақидаги хабарга изоҳ берди. У жорий йилда моделлар сони 10 та позицияга кенгайтирилишини айтди ва BYD Хитойда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам нархларни ўзгартирадими, деган саволга жавоб берди.


дайжест

Ҳафта ўртасидан ҳарорат пасая бошлайди ва ёмғир ёғади

Душанба, сешанба кунлари юқори ҳарорат сақланиб туради, сўнг Ўзбекистонга Ўрта денгиздан нам ҳавонинг бир қисми кириб кела бошлайди. Жойларда шамол тезлиги кучайиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат иш ҳафтасининг охирига келиб кундузи +13…+18 даража илиқни ташкил этади.


дайжест

Президент Наманган вилоятига боради

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради. Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши ҳам режа қилинмоқда.


дайжест

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Тошкентда кечаси Жаҳон тиллари университети яқинида тўртта автомобиль тўқнашиб кетди, оқибатда олти киши жароҳат олди. Кеча тунда, шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасида олтита автомобиль тўқнашиб кетди.


дайжест

Тоғли ҳудудларда 26−31 март кунлари сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 26−31 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Ёмғир сувлари тўпланиши сув босишига олиб келиши мумкин.


дайжест

Тошкентда 26 мартдан иситиш мавсуми якунланади

Ўртача суткалик ҳарорат +10 даражадан юқори бўлаётгани сабабли 26 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади.


дайжест

Бош вазир Россия халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон бош вазири Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, Москва вилоятида юз берган теракт муносабати билан Россия халқига ҳамдардлик билдирди. Бир қатор вазирлар ва парламент палаталари раҳбарияти вакиллари ҳам ҳамдардлик китобига ўз ёзувларини қолдирди.


дайжест

«Катта дубулға» турнири: Ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та медални қўлга киритди

Грузияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистондан борган 18 нафар спортчининг 2 нафари — Сардор Нуриллаев ва Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль олди. Тошкентда ўтган аввалги турнир ўзбекистонликларга омадлироқ келганди (6 та медаль).


дайжест

11 ёшли қизга бузуқ ҳаракатлар қилган эркак 3 йилга қамалди

Тошкент шаҳри суди лифтда 11 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркакни 3 йилга озодликдан маҳрум этди.


дайжест

«Йилига 100 тонна олтин қазиб оляпмиз, лекин атиги 6 фоизи қайта ишланяпти» — президент

Президент Намангандаги заргарлик корхонасига ташрифи чоғида Ўзбекистонда йилига 100 тонна олтин қазиб олинаётгани, бироқ унинг атиги 6 фоизи қайта ишланаётганини айтди. Унга кўра, соҳа учун қўшимча шароитлар яратилмоқда. «Бу — бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз», — дея ишонтирди у.


дайжест

Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

2025 йил Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади. Сенати раиси Танзила Нарбаева иттифоқ раиси Тулия Эксон билан учрашувда ассамблея ҳамда унинг тегишли мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқди.


дайжест

Дунё аҳолиси камайишни бошлайди — тадқиқот

Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин ўн йилликларда Ер аҳолиси туғилишнинг кескин пасайиши туфайли камая бошлайди. 2050 йилда 204 та давлатдан 155 тасида туғилиш даражаси аҳолининг ўрнини босадиган даражадан паст бўлади. Бу Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмайди.


дайжест

АҚШ бензинли автомобиллар учун эмиссия стандартларини кучайтиради

АҚШ ички ёнув двигателли автомобиллар учун эмиссия стандартларини кучайтирди. Шу йўл билан Америка ҳукумати электр ва гибрид автомобилларга ўтишни рағбатлантиришга умид қилмоқда.


дайжест

Наманганда ГЭС каскади ва иккита қуёш электр станцияси қурилиши бошланди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида қуввати 228 МВт бўлган гидроэлектр станциялар каскади ва ҳар бири 500 МВт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишини бошлаб берди. Мазкур станциялар йил охиригача тармоққа уланади, шундан сўнг вилоятдаги ишлаб чиқариш ҳажми ҳудуд эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди.