Президент Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартибларини тасдиқлади.
Президент унинг хорижий сафарлари ва учрашувлари якунлари бўйича имзоланган шартномаларни амалга ошириш жараёнини танқид остига олди.
Газ ва электр энергияси қарздорлик ойлик маошлардан ушлаб қолинади, тармоққа қайта уланиш учун тўлов ЭКОИҲнинг 2 баробаригача оширилади.
Сенат Козимжон Комиловни Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайлади.
Мажит Каримов Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланди.
Сенат учта вазирлик раҳбарининг йилига икки марта Олий Мажлисда ахборот бериш тартибини тасдиқлади.
Умиджон Аъламов «Ўзархив» агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.
Бухоро ва Бухоро вилоятида туризм инфратузилмаларини ривожлантириш ҳисобига сайёҳлар сонини 1,9 баробарга ошириш режалаштирилмоқда.
Парламент юқори палатаси Ўзбекистоннинг Бельгия, Ҳиндистон ва Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарининг янги раҳбарларини тасдиқлади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлди.
Низомиддин Бакиров Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида қуриладиган истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди. У ерда бионик айвонлар, қишки боғ, скейтборд ва чанғи учиш жойлари, велосипед йўлаклари ҳам бўлади.
Профессор Низомиддин Ҳайдаров Тошкент молия институти ректори этиб тайинланди.
Ўзбекистон Президенти пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Сузук ота» мақбараси ва жомеъ масжидида бўлди.
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосари Туғрул Туркешни қабул қилди.
Президент Исматилла Иргашевни ўзининг Афғонистон бўйича Махсус вакили этиб тайинлади.
Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги раҳбари билан учрашди.
Муқаддам «Ўзсувэнерго» раҳбари бўлган Абдуғани Сангинов «Ўзбекгидроэнерго» раислигига тайинланди.
Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш 24−26 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг