Низомиддин Бакиров Ўзбекистон Президентининг 22 майдаги фармони билан Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳукумат порталида хабар қилинди.

Низомиддин Бакиров (1968 йилда туғилган) 2005 йилдан Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида раис ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Андижон вилоятида ер ресурслари бошқармаси қошидаги хўжалик ерларини режалаштириш бўйича экспедиция муҳандис-геодезистлигидан бошлаган. 1999—2000 йилларда ер ресурслари бўйича давлат қўмитаси раиси ёрдамчиси бўлган. 2000—2001 йилларда эса Жиззах вилоятида ер ресурслари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси Ўзбекистон Президентининг 11 майдаги қарор ва фармонига биноан ташкил этилган.