Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш 24−26 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди Туркия элчихонаси «Газета.uz"га.

У Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи йиғилишида иштирок этади. Йиғилиш доирасида икки давлат тадбиркор доиралари вакилларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Худди шу даврда Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжи ҳам Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлади. У хусусан Бухорода XVI «Ипак ва зираворлар» фестивали очилишида ҳам иштирок этади.